Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали матбуот хизмати маълумот берди.
Шу йилнинг 23 октябрь куни соат 20:00 лар атрофида Андижон туманида жойлашган “Интилиш” МФЙ ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи “Охунбобоев” подстанциясидан чиқувчи “Пистамозор” 10 кВ ҳаво электр узатиш тармоғининг 358 – сонли трансформатор пунктидаги 0,4 кВ қисмида қисқа туташув содир бўлган. Натижада ҳудуддаги 20 та хонадон ҳисоблагичларида носозлик юзага келиб электр энергиясидан фавқулодда узилиб қолган.
Айни вақтда тезкор чиқиш бригадалари томонидан ҳисоблагичи зарар кўрган хонадонларга янги ҳисоблагичлар ўрнатиш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.