Бу муаммоларнинг ечимини топиш учун экологик ўзгаришларга чидамли буғдой навларини яратиш талаб этилади. Янги навни яратиш ва уни ишлаб чиқаришга жорий этиш машаққатли меҳнат ҳисобланади. Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти олимлари ушбу муаммоларни ечимини топиш борасида доимий изланишлар олиб бормоқдалар.

Машаққатли меҳнатларнинг самараси ўлароқ, 2021 йилнинг бошланишида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан институтнинг селекционер олимлари томонидан яратилган истиқболли ҳисобланган кузги буғдойнинг янги «Давр», «Ёғду», «Қадр», «Навбаҳор», «Нодир», «Ўзбекистон-25», «Азиз» навларига патентлар олинди. Бу эса мамлакатимиз аҳолисини сифатли ун ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ