Жорий йилда қишлоқ хўжалиги кластерининг 595 гектар дала майдонларида ғалла ҳосили етиштирилган бўлиб, айни пайтда барчанинг эътибори ризқ-рўзимиз бўлмиш ғаллани нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олишга қаратилган. Бу борада қишлоқ хўжалиги кластери маъмурияти томонидан 6 та ўрим-йиғим отряди шакллантирилган бўлиб, отрядларга тажрибали мутахассислар бириктирилган. Шунингдек, ўрим мавсумига 6 та комбайн, 15 дан ортиқ юк ташиш машиналари жалб этилган.
Маълумот учун мазкур «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери бу йил давлатга ғалла топшириш режаси 1 408 тонна этиб белгиланган.
Шу боисдан ҳам бугун кластер ғалла майдонларида ўрим мавсуми уюшқоқлик билан олиб бориляпти.
Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,
«Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси
пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш
кластери матбуот хизмати ходими.