Ўқув марказининг хабарига кўра, мамлакатимиз вакиллари Папенбург шаҳрида ишлаб чиқариш механиги, темир-бетон буюмлари конструктори ва бошқа мутахассисликлар бўйича касб таълими олади.
Ўзбекистонлик ёшлар Германияда ўзлари танлаган соҳалар бўйича 2-3 йил давомида таҳсил олади, деб хабар беради «Дунё» АА.