2022 йил 19 октябрь куни соат 03:46да Андижон шаҳар, Ёрбоши МФЙ, Наиман кўчасида жойлашган «Жахон савдо комплекси» АЖга қарашли дўконларда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:56 да етиб боришиб, ёнғин соат 04:00 да тўлиқ қуршаб олинган, соат 04:16 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги