Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркамилов ҳамда “Andijon digital city” технопарки раҳбари Зиёдилло Саматов иштирок этди.

Ўқувчилар ва уларнинг устозлар иштирок этган жараёнда рақамли технологиянинг аҳамияти, ижтимоий-иқтисодий фаолиятдаги ўрни ва ундан самарали фойдаланиш маданияти хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, 2021 йилда давомида вилоятдаги барча таълим муассасаси тўлиқ интернет алоқасига уланиши режалаштирилаётганлиги қайд этилди. Якунида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда “Andijon digital city” технопарки ўртасида бардавом ҳамкорлик хужжати имзоланди.