Учрашувда иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ҳақида талабномаларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиалига топшириш хамда келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича тузилган йўл харитаси муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида Андижон вилоятидан 4 минг 500 нафар фуқарони Россия Федерациясига қонуний ва ташкиллаштирилган ҳолда ишлаш учун жўнатиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.