Мазкур замонавий аппарат жорий йил 14 майда Президентимизнинг Ўзбекистонда онкология ва гематолгия соҳасини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида олиб келинган.
Аёллар орасида энг кўп учрайдиган онкологик касалликлардан бири кўкрак бези саратонидир. Шу билан бирга, Ўзбекистонда энг кўп аниқланадиган онкологик хасталик ҳам айнан кўкрак бези саратонидир.
Онкологик касалликлар билан оғримасликнинг, афсуски, юз фоизлик ечими мавжуд эмас. Аммо ушбу касалликларга чалиниш эҳтимолини бир неча бор камайтиришга эришиш мумкин. Бунинг учун эса, рационал овқатланиш, жисмоний фаол бўлиш, зарарли одатлардан тийилиш, умуман олганда, соғлом турмуш тарзига риоя этиш ва ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туриш инсонни бундай оғир касалликлар билан хасталаниш эҳтимолини камайтиради.
Маълумот учун, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази тасарруфида мамлакат бўйича кўкрак бези саратони бўйича скрининг ишлари олиб учун 13 та мобил ва 16 та стационар маммографик ускуналардан фойдаланилмоқда.
Андижон вилоятига келтирилган «ASR-4000» русумли маммограф аппарати орқали кўкрак без саратони касаллигини дастлабки босқичларида аниқлаш имкони яратилади.
Яна бир афзаллик томонидан бири ушбу аппаратни олис ва чекка қишлоқларнинг ўзига олиб борган ҳолда аёлларни текширувдан ўтказиш имконияти мавжуд.
Бир ой ичида вилоятга қурилманинг яна битта маммограф қурилмаси олиб келинади. Шу кунларда бошқа вилоятларга ҳам шундай қурилмалар етказиб бериш режалаштирилган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.