Маълум қилинишича, улар ўзаро тил бириктириб, 1967 йилда туғилган фуқарога чорвачилик мақсадида ажратилган 2 сотих ер майдони ҳамда давлат захирасидаги 28 сотих ерни Андижон шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган шахс номига расмийлаштириб беришни режалаштирган.

Шунингдек, улар ушбу 30 сотих ернинг бир қисмини нотурар, қолган қисмини эса турар жой тоифасига ўтказиб беришни ваъда қилиб, ер учун 57 минг АҚШ доллари ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун яна 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилар олдиндан 28 минг АҚШ доллари ҳамда ҳужжатлар учун 3 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.