Олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан йўл четида тўхтаб турган иккита автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув жараёнида автомашиналардан бирининг олд ўриндиғи пол қисмида ўткир ҳидли, жигарранг тусдаги модда борлиги аниқланди. Экспертиза хулосаларига кўра, умумий оғирлиги 470 гр бўлган мазкур модда “гашиш” гиёҳвандлик воситаси экани тасдиқланди. Шунингдек, автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланган фуқаролар кўздан кечирилганида, улардан бирининг ёнидан яна 3 грамм “гашиш”, иккинчисининг чўнтагидан эса 3 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилди. Ачинарли томони, ушбу фуқароларнинг ҳар иккиси ҳам муқаддам содир этган жиноятлари учун жазога тортилган бўлишига қарамай, бундан етарлича хулоса чиқармаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда қарийб 500 гр “гашиш” гиёҳванд моддасининг яширин айланмасига чек қўйилди
Андижон вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ ҳамда Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Андижон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тошкентда 1,7 килограммдан ортиқ синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди
- Хорижда ўзбек ресторани очган тадбиркорларга харажатларнинг 50 фоизигача субсидия ажратилади
- Сурхондарёда ўқувчига нисбатан номақбул хатти-ҳаракат содир этган техникум ходими ишдан бўшатилди
- Қўл сумкаси ва кийимига яширилган 34 минг доллар аниқланди
- Лаша Гуджеджиани Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
- ЖССТ болалар ва ўсмирларда семизликни даволаш бўйича илк тавсияларини эълон қилди
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди
- Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг янги йиғини учун таркибни эълон қилди
- Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилади