Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга асосан, воқеа жойига 3 та қутқарув бўлинмаси зудлик билан етиб борди. Ёнғин соат 07:48 да қуршаб олиниб, соат 08:15 да тўлиқ ўчирилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2 та кийим-кечак савдо дўконининг тахминан 35 квадрат метр майдони ёнғиндан зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.