ФВВнинг «Қамчиқ» МҚЁҚБ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, вазиятни ўрганди.

Ҳозирда ҳудудларда вазият оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб борилмокда.

Шунингдек, ёғингарчилик мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида довон йўлида қўшимча яна 3 та механизациялаштирилган пост ташкил этилди, дея хабар беради ФВВ ахборот хизмати.