Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев маъруза қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Шу вақтга қадар Ангрен шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Шукурулла Маҳмудов Тошкент вилояти ҳокимига қурилиш масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланиши муносабати билан шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилинди.

Ангрен шаҳар ҳокими лавозимига Абдураҳмонов Нуриддин Каримович номзоди кўрсатилиб, депутатлар томонидан тасдиқланди.

Н. Абдураҳмонов Пискент туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича молиячи. Шу вақтга қадар Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритиб келган.