Ангрен шаҳарда фаолият кўрсатувчи корхонага тегишли автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси,содда қилиб айтганда “МЕТАН заправка” бир неча йиллардан бери унумли фаолият олиб борса-да, солиқ қарзларини вақтида тўламаганлиги эвазига қарздорлиги 3 млрд 200 миллион сўмни ташкил этган.
Тошкент вилояти солиқ идорасидан тегишли қарор Бюронинг Ангрен шаҳар бўлимига келиб тушгач, дарҳол қарздор тарафга ижро ҳужжати талабини бажариш учун 15 кун ихтиёрий муддат белгиланган.
Қарздор корхона давлат ижрочисининг ушбу қарорини ижросига жиддий муносабат билдирмаганлиги сабаб, мазкур ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, метан қуйиш шаҳобчаси тўлиқ хатланди.