Голливуд актрисаси Анжелина Жоли Буюк Британия собиқ Бош вазири У.Черчилл томонидан чизилган «Қутубия масжидининг миноралари» картинасини сотишга қарор қилди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Кимошди савдолари 1 март куни бошланади.
Аукцион уйи мутахассислари Черчилл картинаси 3,4 миллион долларга сотилиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.
Маълумки, Черчилл ашаддий ҳаваскор рассом эди. Ҳаёти давомида 500 дан ортиқ картиналар чизган.
Собиқ эр-хотин бўлмиш Питт ва Жоли биргаликда қиймати тахминан 25 миллион долларга баҳоланадиган санъат асарларининг катта коллекциясини тўплашган. Эр-хотин 2011 йилда Атлас тоғларининг фонида масжид тасвири билан картинани сотиб олишган эди.