Дастлаб таркибида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ташкулов, Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров ва Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддиновлар бўлган Ўзбекистон делегацияси Туркия Адлия вазирлигига ташриф буюрди. 

 Делегацияни Туркия адлия вазири Йилмаз Тунч билан қабул қилди ва  суҳбатлашди. Суҳбат давомида икки давлат вазирликлари ўртасида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, норма ижодкорлиги соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва ўқитиш, шунингдек, нотариат соҳасида ҳамкорлик қилиш, истиқболдаги режа ва таклифлар ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси

Меҳмон давлатлар вакиллари Анитқабирга ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Шундан сўнг туркий давлатлар учун муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлган учрашувнинг асосий қисми бошланди. Тадбир давомида барча меҳмон давлатлар Нотариал палаталари раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д Ашуров маъруза қилди. Меҳмон давлатлар адлия вазирлари ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Тарихий воқеа юз берди: Турк дунёси Нотариуслар уюшмаси (бирлиги) тузилиши ҳақидаги Англашув Меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси

Эндиликда келишувга аъзо бўлган давлатлар ўртасида қатор енгилликлар яратилади. Яъни келгусида Туркияда ёки Бокуда тасдиқланган ишончнома билан Тошкентда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ишончноманинг асл нусхаси керак бўлмайди. Уюшмага аъзо давлатлар нотариал тизимлари интеграция қилинади ва ушбу давлатлар нотариуслари учун ҳужжатга апостиль қўйиш, ҳужжатни текшириш учун ҳужжатдаги нотариусларни интернет орқали қидириб топиб, мурожаат қилиш ва вақт йўқотиш каби муаммолар бўлмайди.

Ўзбекистон Нотариал палатаси

-Биз нотариусларни ушбу янгилик жудаям севинтирди, чунки нотариал ҳаракат бажараётганимизда нафақат биз учун, балки фуқаролар учун ҳам қатор енгилликлар яратади,- дейди анжуман иштирокчиси, нотариус Камолиддин Жалолиддинов.