Туркиянинг курорт шаҳри ҳисобланадиган Анталия ҳокими Мухиттин Божек коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда у Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Божек кайфияти яхши эканлигини ёзган. Анталия ҳокими шифокорлар назорати остида касалхонада изоляция қилинган. У барчани ниқоблардан фойдаланишга ва ижтимоий масофани сақлашга ундамоқда.