Россиянинг “Комсомольская правда” газетаси чоп этган хабарда маълум қилинишича, улкан айсберглар муз қитъасидан улкан айсберглар узилиб, очиқ океанга оқиб бормоқда. Сўнгги пайтда йўлга чиққан ана шундай музтоғлар орасида Франциянинг Корсика ороли катталигига тенг – 8 минг квадрат километрдан ортиқ ҳажмдаги музлик бўлаги бор.
Режиссёр Жералдин Данон бошчилигидаги француз ҳужжатли кино ижодкорлари гуруҳи Антарктида бўйлаб кўп кунлик хизмат сафаридан қайтди. Глобал иқлим исиши муаммосидан яхши хабардор бўлган ҳужжатли кино ижодкорлари етакчи олимлар билан биргаликда Антарктидадаги ҳарорат ўзгаришини кузатишдиётган еди.
“Антарктидадаги ўртача ҳарорат ҳозир доимги кўрсаткичдан 35 даража юқориламоқда, деб ёзади газета. - Агар илгари бу даврда у -45 дан -50 даражагача бўлган бўлса, энди бу фақат -15 даража. Дунё табиий инқироз ёқасида”.
Олимларни ташвишга солаётган яна бир муаммо-музликларнинг эришидир. Газетанинг ёзишича, сўнгги тадқиқотлар Антарктидада 3000 йилдан бери 1992 миллиард тонна муз йўқотилган.