Антибиотикларни қаътиян мутахасис кўрсатмасига биноан қўллаш лозим.
Айнан белгиланган соатлар пайтида қабул қилиш. Бунинг сабаби бир марта қабул қилинган (масалан амоксисицилин) дори узоғи билан 8 соат давомида таъсир кўрсатади. Микроблар дорига кўникиб чидамли бўлиб қолмаслиги учун уларга доимо 24 соат давомида таъсир кўрсатиш керак. Шунинг учун дорини қабул қилиш вақтини ўтказиб юборманг.
3 кун қоидаси. Касалликнинг барча белгилари йўқолгандан кейин 3 кундан кейин дорини истеъмол қилишни тўхтатиш керак. Ундан эртароқ тўхтатиш касалликни сурункали кўринишга ўтиш ёки қайталаш хавфини келтириб чиқариши мумкин.
Узоқ муддат антибиотиклар қабул қилиш вақтида ичак микрофлорасини тиклаш ва ҳимоя қилиш учун шифокор маслаҳати билан пробиотикларни қўллаш зарур. Антибиотиклар организимдаги зарарли микроблар билан бирга кўпинча ичакдаги фойдали бактерияларни ҳам нобуд қилади. Ва ҳазм тизимида муаммоларга олиб келади. Шу сабабли пробиотиклар организмга ёрдам беради.
Дорини қабул қилиш тартибини овқатдан олдинми, кейинми шунингдек, нима билан ичиш керак, шунга ўхшаш кўрсатмаларни мутахассисдан ёки дорининг йўриқномасидан аниқлаштиринг.
Даволаш курси вақтида парҳезга амал қилинг. Алкоголь, нордон маҳсулотлар, дудланган ва шўр таомларни истеъмол қилманг.