Нашр манбасига кўра, Гренландияни АҚШ назорати остида қўлга киритиш режаси Миллий хавфсизлик кенгашининг бир неча йиғилишларида муҳокама қилинган ва бир қанча вазирликларни қамраб олган, уларга аниқ кўрсатмалар юборилган.

Режага кўра, АҚШ саъй-ҳаракатлари оролнинг 57 минг аҳолисини “улар АҚШга қўшилишни сўрашлари кераклигига” ишонтиришга қаратилган.

Трамп маъмурияти гренландияликлар учун молиявий имтиёзларни – масалан, Дания ҳар йили оролга берадиган 600 миллион долларлик субсидиялар ўрнига оролда ҳар бир киши учун 10 минг доллар миқдорида субсидия бериш эҳтимолини ҳам кўриб чиқмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.

Айрим Трамп расмийларининг фикрича, бу харажатлар Гренландиянинг табиий ресурслари, мис, олтин, уран ва нефтни ўз ичига олган камёб минералларни қазиб олишдан олинган янги даромадлар ҳисобига қопланиши мумкин.