Бу ҳақда Cubadebate хабар берди.
25 февраль куни эрталаб Куба ҳудудий сувларида тезюрар қайиқ пайдо бўлгани ҳақида хабар берилди.
“Қоидабузар катердагилар Куба ҳарбий хизматчиларига қарата ўт очди, оқибатда Куба катери командири яраланди”, дейилади хабарда.
Жавоб отишмасида тўрт киши ўлдирилди ва олти киши яраланди. Ярадорлар эвакуация қилинди ва тиббий ёрдам олишди.
Қоидабузар кема Куба Ички ишлар вазирлиги чегара қўшинларининг беш кишидан иборат бўлинмаси томонидан ушлади.
АҚШ байроғи остидаги катер экипажининг мақсади ҳали номаълум. Тергов олиб борилмоқда, деб хабар берди russian.rt.com.