Ташриф давомида хорижий делегация аъзолари ва Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида С.Сафоев хорижлик меҳмонларнинг Ўзбекистонга ташрифидан мамнун эканлигини билдириб, республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, парламент фаолияти билан таништирди.

Шундан сўнг томонлар суҳбат давомида БМТ дастурларининг Ўзбекистонда амалга оширилиш ҳолатини, парламентлараро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.