Ўйинда «Ювентус» вингери Тимоти Веа тезкор голи билан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Рикардо Пепи ва Кристиан Пулишич ҳам тўп киритишди. 

87-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олиб майдонни тарк этгач, захира имконияти қолмаган учун Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолди ва ҳисоб йирик кўриниш олди. Элдор Шомуродов икки бор бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, Натижада ўйин 3:0 ҳисобида АҚШ фойдасига якунланди. 

Сречко Катанец жамоаси АҚШда яна бир ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Рақиб — қитъа чемпиони Мексика. Ўйин 13 сентябр куни Тошкент вақти билан 04:30да бошланади.