АҚШда 450 та автомашина ортилган поезд рельсдан чиқиб кетди
Воқеа-ҳодисалар
6 авг 2021, 15:24
1 153
АҚШнинг Миссури штатида поезд таркиби рельсдан чиқиб кетиб, ҳалокат юз берди. Ўнлаб вагонлар ағдарилиб кетиши оқибатида вагонлар ичида олиб кетилаётган янги Ford F-150 пикаплари ҳамда Transit юк ташиш автомобиллари зарар кўрди, дейилади autocentre.ua сайтида.
Маълумотларга қараганда, вагонлар ичида 450 та транспорт воситалари бўлган. Автомашиналар аввал маҳаллий диллерларга, улар эса, ўз навбатида, харидорларга етказиши кўзда тутилган эди.