Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Чартер рейси АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унинг амалга оширилиши орқали Ўзбекистон фуқароларининг юртимизга хавфсиз ва ўз вақтида қайтиши таъминланди.

"Мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим намунаси ҳисобланади. Фуқароларимизнинг хорижий давлатлардаги хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Ватанга қайтариш борасидаги ҳамкорлик изчил давом этмоқда", дейилади хабарда.