Нукус шаҳридаги “Манеж” спорт мажмуасида аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича биринчи Марказий Осиё чемпионати ўтказилди.

Марказий Осиё аралаш жанг санъатлари конфедерацияси (CAMMAC) томонидан ташкил этилган чемпионатда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Озарбайжон давлатларидан ҳаваскор спортчилар 10 вазн тоифасида беллашди.

Беллашувда ватандошларимиздан Жамшид Тиллаев, Шукуржон Рустамов, Мунис Мўминжонов, Зокир Мамарасулов, Ҳусанбой Раҳимов, Ҳасанбой Раҳимов, Ихтиёр Холмуродов, қозоғистонлик спортчилар Ерсултан Шакенбай, Еркебулан Бегасилули, Неъмат Асадов биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов ва бошқалар табриклади.

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

Янги Ўзбекистон мухбири