“Фориш” полигонида “АрМИ-2021” Халқаро армия ўйинларининг “Дала ошхонаси” йўналишидаги “Таом тайёрлаш” шартининг иккинчи босқичи - “Балиқ гўштидан таом тайёрлаш” баҳслари ниҳоясига етди.

Жамоалар 4 соат давомида балиқ маҳсулотларидан қовурилган, қайнатилган ҳамда димланган ҳолда таом тайёрлашди. Шунингдек, қўшимча балларни тўплаш учун газак ҳамда шарбат тайёрлаб тақдим этишди.
Узбекские военные успешно прошли первый этап конкурса Полевая кухня - АрМИ-2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
 
Узбекские военные повара заняли первое место в промежуточном этапе дисциплины - Полевая кухня. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021

Жамоалар эндиликда яна 3 кун давомида шартли ва берилган масаллиқларга кўра таом ҳамда нон ва нон маҳсулотларини тайёрлаш борасида беллашади. Куни кеча Ўзбекистон ҳарбий ошпазлари “Берилган озиқ-овқат маҳсулотларидан эркин таом тайёрлаш” босқичида 188 балл билан биринчи ўринни олганди.