“АрМИ-2021” Халқаро армия ўйинларининг “Дала ошхонаси” танловида иштирок этган Ўзбекистон жамоаси Россия, Беларусь, Вьетнам, Тожикистон каби давлат жамоаларини ортда қолдириб, умумий жамоа ҳисобига яна бир “Олтин медаль”ни олиб келдилар.

Бугунги кун ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоалари умумий ҳисобда 4 та олтин медални қўлга киритди. Булар:

1. “Содиқ дўст” мусобақасининг эркаклар жамоаси;

2. “Содиқ дўст” мусобақасининг аёллар жамоаси;

3. “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақаси жамоаси;

4. “Дала ошхонаси” мусобақаси жамоаси.

Мусобақалар давом этмоқда, бугунги кунга қадар қўлга киритилган “Олтин медаль”лар мамлакатимиз Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнасига совға бўлди. Қолган жамоаларимиздан ҳам юқори натижалар кутиб қоламиз.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти