Жаҳонда кузатилаётган иқлим ўзгариши таъсири кейинги пайтда бизнинг минтақамизда ҳам яққол сезилмоқда. Шу боис деҳқончиликда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга катта эътибор қаратиляпти.
Эътиборлиси, суғоришнинг тежамкор технологиялари қўллаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисми давлат томонидан қоплаб бериляпти.
Бу эса деҳқонларнинг янгиликни татбиқ қилишга рағбалантирмоқда. Натижада кластерлар томонидан 126 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилинди.
2022 йилда бундай майдонлар янада кенгаяди. Мисол учун, Арнасой туманида жами 8000 гектар пахта майдони экилиши режалаштирилган бўлса, шунинг асосий қимида томчилатиб суғориш тизими қўлланилиши режалаштирилган. Бунинг учун туманда фаолият юритаётган “Агроэлегант” ҳамда “Аrnasoy Paxta G'alla Cluster” пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан путратчи ва банк филиали билан шартномалар имзоланиб, амалий ҳаракатлар бошлаб юборилди.