Google компанияси 30 сентябр куни ўзининг янги авлод смартфонларини тақдим этди. Пандемия шароитида тақдимот маросими, албатта Youtube орқали бўлиб ўтди.
Pixel 5 – янги, тез ва арзон, деб таърифламоқда ўз янги смартфонларини ахборот гиганти.
Янги. Pixel 5 – олдинги авлод смартфоналарига қараганда жиддий ўзгарган. Экран атрофидаги рамкалар энди йўқ, 8-мегапикселли олд камера матрица остига жойлаштирилган. Матрица эса OLED технология асосида ишланган бўлиб 6дюмли диагоналга ва 2340 x 1080 нуқтага эга.

Камера - янги смартфонда иккита сенсорли камера ўрнатилган: 12,2-Мп, f/1.7 оптик стабилизацияга эга бўлган ва кенг бурчакли 16-Мп камера. Бу сафар Google телезум камерадан воз кечган.
Янги смартфон билан бирга Google Pixel 4a – модели ҳам тақдим этилди. Ушбу смартфон флагманга қараганда каттароқ экран 6,2 дюм, кичикроқ батарея 3800мА/с, 6 Гб оператив хотира билан жиҳозланган. Шунингдек унда симсиз қувватлаш имкони ва сувдан ҳимоя қилиш хусусияти IP68 - йўқ.
Арзон. Нархлар бошқа компаниялар флагман смартфонларга нисбатан арзон: Pixel 5 – 700 доллар, Pixel 4a – 500 доллар. Айни дамда смартфонлар 15 та давлатга сотувга чиқарилган. МДҲ мамалкатлари ҳақида аниқ маълумот йўқ.