Акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг қарорига асосан Қаюмов Асадулла Уролович Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Бошқарув раиси лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келган Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тасдиқланди.