Асака туманида оилавий келишмовчилик туфайли турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.  

7 декабрь куни гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, — дейилади Бош прокуратура маълумотида.