Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси расми
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунда фуқаролар давлат органлари ва муассасаларига ёзма, оғзаки ёхуд электрон шаклларда мурожаат қилишлари мумкинлиги белгиланган.
Сайхунобод тумани «Ёшлик» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Бегимов электр энергиясидан 3 411 217 сўм миқдорда қарздорлиги мавжудлигини билиб аввал ажабланди, кейин ҳеч иккиланмай pm.gov.uz виртуал қабулхонасига Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб мурожаат қилди.
Ушбу мурожаат Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганилганда Н. Бегимовнинг шикояти асосли эканлиги, унинг фойдаланилган электр энергиясидан ҳақиқий қарзи 3 411 217 сўм эмас, балки 390 605 сўм эканлиги аниқланди.
— Мурожаатим ижобий ҳал бўлиб, нореал қарздорлик бартараф этилганидан жуда хурсандман. Бунинг учун Сирдарё вилоят адлия бошқармасига ўз миннатдорчилигимни билдираман, — дейди Н. Бегимов.
Адлия бошқармасининг саъй-ҳаракатлари билан яна бир фуқаронинг муаммоси ижобий ҳал этилди, деб хабар беради sxabar.uz