Хабарда халқ бугун қийналаётгани, карантинда ишсизлик кўпайиб, даромад йўқлиги инобатга олинмаётганлиги, ходимлардан сўралганда раҳбарият бунга натижа сўраётганлиги сабаб бўлаётганлиги маълум қилинган. Мазкур хабар бюронинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Хусусан, мамлакатимизда эълон қилинган карантин сабаб, Навоий вилояти ҳам қизил ҳудудлардан бири бўлиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.06.2020 йилдаги ПФ-6010-сонли Фармони билан коммунал соҳа тугатилиб, Энергетика вазирлигига ўтказилиши муносабати билан электр, газ ва маиший чиқиндилардан бўлган қарздорликлар жорий йилнинг 1 августига қадар Бюро томонидан ундирилиши кўрсатиб ўтилган.
Шу сабабли, Бюрода яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ходимлар коммунал соҳада “MIBUZBOT” ва суд қарорларини ижро этиш соҳасида эса “MIB portal” дастурлари орқали ишларни масофадан ташкил этиб, аҳолини ортиқча оворагарчиликларсиз, уларни безовта қилмасдан ундирувларни амалга оширмоқда.
Шунингдек, давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари истисно тариқасида вақтинчалик ўтказилиши раҳбарият томонидан тўхтатилиб, жорий йилнинг 24-25 июль кунлари ижро ҳаракатлари олиб борилмаган.
Шу билан бирга, хабарда келтирилган Бюро раҳбарияти ходимларга «натижа қиласан» тарзидаги топшириғи ҳеч қандай асосга эга эмас.
Шу ўринда айтиш жоизки, бугунги кунда вилоят Бюро органлари ҳар бир фуқаронинг бирорта важини четда қолдиргани юқ ва уни ҳал этилишини ҳам назоратга олган. Юқоридагиларга кўра, ўрганилмаган, асоссиз хабарларнинг тарқалиши МИБга нисбатан аҳолининг салбий қарашларини пайдо бўлишига замин яратишдан бошқа нарса эмас.
Мажбурий ижро бюроси
Навоий вилоят бошқармаси