PFAS пер- ва полифторалкиль синтетик моддалар гуруҳи бўлиб, улар кундалик маҳсулотларда, жумладан, сувга чидамли кийим-кечак, косметика ва ошхона буюмларида кенг тарқалган. Ушбу бирикмаларнинг хавфли томони шундаки, улар соғлиқ учун жиддий муаммоларига, жумладан саратон ва эндокрин касалликларга олиб келиши мумкин. PFAS чиқинди сув орқали атроф-муҳитга осонгина тарқалади, аммо парчаланиши учун юзлаб йиллар керак бўлади.
Мутахассислар ер ости сувларини ушбу моддалардан тозалашнинг янгича ёндашувини тақдим этишди. Улар ультратовуш ёрдамида заррачаларга таъсир қилишни таклиф қилишди, бу эса уларнинг таркибий молекулаларининг бўлинишига олиб келади. Усул PFASнинг ҳар хил турлари ва концентрациясига нисбатан қўлланилиши мумкин.
Одатда ёнғинга қарши кўпикларда топилган турли ўлчамдаги учта фтортеломер сульфонат бирикмаларини ўз ичига олган лаборатория аралашмалари билан ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, уч соатлик ультратовуш таъсиридан сўнг кичикроқ бирикмалар анча тез парчаланди. Улар одатда парчаланишда қийинчилик туғдирадиган кичик PFAS заррачаларидан иборат, деб хабар беради lenta.ru.