Бу йил эса бу ширин ташвишни бартараф этиш насиб этадими, йўқми вақт кўрсатади.
БМТ Бош котиби Антонио Гутерришнинг «авлодлар фалокати» тўғрисидаги фикрларини инобатга олган давлатлар мактаблар фаолиятини йўлга қўйишлари мумкин. Зеро, Гутерриш мактабларда дарсларни хавфсиз тарзда қайта тиклаш «энг муҳим вазифа» бўлиши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, Бош котибнинг айтишича, ҳозир биз авлодларни "йўқотиш" хавфи билан юзма-юз турибмиз, бу беҳисоб инсоний потенциални пучга чиқариши, ўнлаб йиллар давом этган тараққиётга путур етказиши ва тенгсизликни кучайтириши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, дунёнинг қарийб 160 мамлакатида мактабларнинг ёпилгани 1 миллиарддан ортиқ ўқувчилар ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда.