Самолёт маҳаллий вақт билан тахминан 08:50 да Брисбендан 350 километр жануби-ғарбда жойлашган Лилидэйл ҳудудида қулаб тушган. Ҳодисага самолётнинг электр сими билан тўқнашиши сабаб бўлган. “Ҳодиса жойида полиция ходимлари, шунингдек, давлат тез тиббий ёрдам ва фавқулодда хизматлар бригадалари ишламоқда. Самолёт бортидаги икки киши ҳалок бўлган”, деди полиция.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳалок бўлганларнинг шахси ва воқеа ҳолатлари ҳақида маълумот бермади, бироқ қайд этилишича, ҳодиса сабабларини ўрганишга авиация хавфсизлиги давлат бошқармаси ходимлари жалб этилади, деб хабар беради tass.ru.