2023 йил 06 декабрь куни соат 23:30ларда, Андижон шаҳри Ю.Отабекова кўчасида, 1965 йилда туғилган, фуқаро Б.Р. “Алпомиш мероси” МЧЖга қарашли, автобус транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариб, ухлаб қолиш натижасида бошқарувни йўқотиб йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бинога бориб урилган
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳеч қандай тан жароҳати олмаган, унга нисбатан ЙПХ ходими томонидан тегишли тартибда қонуний чора кўрилганлигини маълум қиламиз, дея хабар бермоқда андижон вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати.