Жорий йил 29 май куни вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида автоҳалокатга учраб, оғир тан жароҳати олади. Ростов вилояти Батайск шаҳри шифохонасига ётқизилади.

Фуқаро бугун, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган тиббиёт ходими назорати остида Ростов-Дон – Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди, дея хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси ахборот хизмати.

Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази маъсул ходимлари ва  фуқаронинг яқин қариндошлари кутиб олди.

Фуқарони тиббий текширувлардан ўтказиш, даволаш муолажаларини давом эттириш мақсадида тез тиббий ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига кузатиб қўйилди.