Давлат рақам белгиларини жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам сотиб олиши мумкин.
Янги тартибга кўра, “чиройли” комбинацияга эга давлат рақамлари фақат “AvtoRaqam” мобил иловаси орқали тақдим этилади. Оддий давлат рақамлари эса “Random” — тасодифий танлаш орқали ажратилади.
Маълум қилинишича, ҳар икки ҳолатда ҳам давлат рақам белгиларини тақсимлаш жараёни электрон дастурлар орқали амалга оширилиб, инсон омили максимал даражада чекланган.
Эслатиб ўтамиз, 1 январдан бошлаб товар-хомашё биржаси орқали давлат рақамларини сотиш бўйича аукционлар ҳамда “чиройли” рақамларни оширилган ставкаларда бериш амалиёти бекор қилинган.
Мобиль иловани App Store ёки Play Market платформаларидан юклаб олиш мумкин.