Бу ҳақда Археопарк директори Анвар Икром маълум қилди.

"VIII асрга оид Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш тангалар ҳам араб ёзувидаги бежирим хатга эга. Қўлёзма китобда ҳандаса, риёзиёт, илми нужум, тиббиётга оид қимматли маълумотлар бор. Улар орасида Сомоний ва Қорахоний ҳукмдорлар даврида ҳамда 1667-1670 йилларда Швеция, 1836 йилда Буюк Британияда чиқарилган тангалар мавжуд", — дейди у.

Илк кумуш тангалар милоддан аввалги III асрда чиқарилган. Унинг юза қисми - аверсига подшонинг сурати, орқа томони — реверсига эса ҳар хил "худо"лар, ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган.

Ахсикент комплекс экспедицияси Ахсида Умаршайх Мирзонинг резиденцияси ўрни — Яккайигит боғида қазишма ишларини бошлаганлар. Топилмалар кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.