Маълум бўлишича, тайга ўрмонидаги иккита ўрмон хўжалиги ходими айиқ ҳужумига дучор бўлган. Айиқ эркаклардан бирининг оёғини жарохатлаган. Иккинчиси воқеа ҳақида полицияни хабардор қилиб, жабрланган шеригини шифохонага олиб борган.
Маълум қилинишича, жабрланган фуқаро оёқларидан жиддий жарохат олган. Сон суяги синган. Шифокор 42 ёшли фуқарога тиббий ёрдам кўрсатди.