2 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳри Дукент қўрғонида жойлашган аҳоли яшаш пунктида Айиқ юргани ҳақидаги видео тарқатилган эди. 

Ушбу ҳолат юзасидан шу вақтнинг ўзида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айиқ ушланиб, хавфсиз жойга жойлаштирилган. Давлат экология қўмитаси ҳамда ИИВ ходимлари ва мутахассислар манзилга етиб келган. 

Ҳозирда айиқни қутқариш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирда айиқ Гурум маҳалласида соғ-омон ва ходимлар назоратида. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил эрта баҳорда тоғда олча, олма ва шунга ўхшаш меваларни совуқ уриб кетганлиги сабабли айиқ озуқа излаб аҳоли яшаш жойларигача тушиб келган. Эрта тонгдан айиқни ёввойи табиатга қайтариш режалаштирилган.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.