Таълим муассасаларини тугатганда ёки ўқишни бир таълим муассасасидан бошқасига кўчирганда айланма варақани тўлдириш амалиёти бекор қилиниб, “ҲЕМИС” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Бунда:
талаба ўз профили орқали электрон айланма варақасини олиш учун сўров жўнатиш имкониятига эга бўлади;
олий таълим муассасасидаги бухгалтерия ва кадрлар бўлими, факултет деканати, ахборот ресурс маркази ҳамда ётоқхона масъуллари томонидан талабанинг электрон айланма варақаси шакллантирилади;
талаба ўз профили орқали шакллантирилган айланма варақа ва унга киритилган изоҳлар билан танишиш имкониятига эга бўлади, деб ёзмоқда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.