Ўтказилган тезкор тадбирларда чет эл фуқароси Н.С. фуқаролар З.Э. ва И.С.нинг ишончига кириб, уларни 40 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига чегарадан ўтказиб қўйишини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, фуқаролар Ж.Т. ва Р.Т. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни 18 000 АҚШ доллари эвазига айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига юборишини айтиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олаётганган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.