Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Шайхонтоҳур-фильм" киностудияси томонидан “Аёл қалби” бадиий фильмининг суратга олиш ишлари бошланди.
Мазкур кинокартина тиббиёт соҳасида самарали фаолият олиб бораётган, беморларнинг дардига дармон бўлаётган шифокор аёл тақдири хақида ҳикоя қилади.
Сценарий муаллифлари Жамилахон Пўлатова ва Зулфия Йўлдошева, постановкачи режиссёр Жамилахон Пўлатова, постановкачи оператор Диёр Исматов, постановкачи рассом Дилшод Мамадалиев, композитор Сардор Эргашев.
Ҳозирда ижодий гуруҳ “Film Production Bukhara” студияси кўмаги билан Бухоро вилоятида съёмка жараёнларини олиб бормоқда, дея хабар бермоқда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.