Айни пайтда Ўзбекистонда судьялар орасидаги хотин-қизларнинг улуши 14 фоизга етди (бу кўрсаткич Қозоғистонда 51 фоиз, Россияда 66 фоиз, Словенияда 70 фоиз, Португалияда 75 фоиз).

-Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинган.

-Таҳсиллар давлат гранти асосида амалга оширилиб, тингловчилар  ойлик стипендия билан таъминланади.

-Ўқув жараёнлари Судьялар олий мактаби биносида олиб борилади, аёл тингловчиларга ўзлари истиқомат қилувчи ҳудуддаги судларда амалиёт ўташ имконияти тақдим этилади (амалиёт ўташ  жами ўқиш даврининг қарийиб ярмини ташкил қилади).

-Ҳужжатлар 2023 йилнинг 5 июнига қадар қабул қилинади.