Муаммо шу қадар кенг тарқалганки, эҳтимол сизнинг атрофингиздаги кимдир – оилангиз аъзоси, қўшнингиз, ҳамкасбингиз, дўстингиз ёки ҳаттоки ўзингиз ҳам – шунга ўхшаш зўравонликларга дуч келган бўлишингиз мумкин. Афсуски, кўчадаги безорилик ва таъқиблар бутун дунё аёллари учун кундалик ҳақиқатдир.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Фудокан Каратэ-До бўйича профессионал инструкторлар – АҚШ халқаро спорт алмашинуви дастурининг битирувчилари – билан ҳамкорликда қизлар ва аёллар ўзларини ҳимоя қилишлари учун зарур бўлган кўникмалар ва ўз-ўзига бўлган ишончни ривожлантиришга қаратилган ўз-ўзини ҳимоя қилиш бўйича ўқув дастурини Тошкент шаҳрида бошламоқда.

Машғулотлар 2021 йил январь ойининг ўрталаридан бошлаб Макро супермаркетлар тармоғи томонидан ёрдам сифатида таъминланадиган замонавий спорт залида уч ой давомида ўтказилади. Машғулотларнинг аниқ бошланиш санаси бўйича маълумот танлаб олинган барча иштирокчиларга қўшимча равишда етказилади. Иккита ёш бойъича тузулган гуруҳ тайинланади, ҳар бир гуруҳ иштирокчилари сони 25 кишидан ошмайди.

  • А гуруҳи: 13 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар – душанба, чоршанба ва жума соат 15:00 дан 16:00 гача.
  • Б гуруҳи: 18 ёшдан ошган аёллар – душанба, чоршанба ва жума соат 21:00 дан 22:00 гача.

Иштирокчилар ўзларини жисмоний зўравонликдан ҳимоя қилиш, яхши жисмоний ҳолат ва осойишталикни сақлаш учун бир қатор техника ва машқларни ўрганадилар. Жисмоний тайёргарлик дастури профессионал психолог – шунингдек АҚШнинг халқаро алмашинув дастурининг битирувчиси -бошчилигидаги руҳий саломатлик бўйича тренинглар билан тўлдирилади.

Иштирокчилар ўз-ўзини ҳимоя қилиш кўникмаларидан ташқари, низоларни ҳал қилиш, очиқ мулоқот ва стрессни бошқариш усулларини ўрганадилар.

Машғулотлар жисмоний тайёргарлик даражасидан ёки олдинги машғулот тажрибасидан қатъи назар, 13 ёшдан ошган қизлар ва аёллар учун мўлжалланган.

Ўзимизни ҳимоя қилиш бўйича машғулотларимизнинг биринчи босқичига рўйхатдан ўтиш учун ушбу линкга ўтинг: https://forms.gle/KaySjQawrzSg3kK19

Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 21 декабрь, душанба.

Ушбу маълумотни ўз ҳудудингиздаги қизлар ва аёллар орасида тарқатинг.

МУҲИМ ҚАЙДЛАР:

  • Ушбу лойиҳа фақат қизлар ва аёллар учун мўлжалланган.
  • Машғулотлар бепул.
  • Иштирокчилар қатнашиш учун тақдим этилган аризалар асосида танланади.
  • Дарслар Тошкентдаги БеФит фитнесс-клубида ўтказилади. Машғулот зали Макро супермаркетлар тармоғи томонидан таъминланади.