Айни дамда, ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Бухоро туманида "Ажрим - ечим эмас!" ва "Оила мустаҳкамлиги учун барчамиз масъулмиз!"  мавзуларида ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш, нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга доир тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Тадбир давомида “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича I ва II босқич рўйхатларига киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорлик қобилиятларини шакллантириб, имтиёзли кредитлар олишларида амалий ёрдам бериш ҳамда муҳтожлик ва боқимандалик кайфияти юзага келиши олдини олишга доир сўз юритилди.

Бунда, тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган ўз ташаббускорлиги билан оиласини кам таъминланганлик, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлилик ҳолатларидан чиқаришга ўз ҳиссасини қўшган хотин-қизларнинг фаолиятларига доир кўргазма ташкил этилиб, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

"Янги Ўзбекистон" мухбири