Жорий йилнинг июнь-июль ойларида Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчаларида ўтказилган навбатдаги тадбирлар давомида бир қатор АГТКШларида табиий газдан фойдаланишда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Бу Давлат хавфсизлиги хизматининг «Ўзнефтгазинспекция» ҳамда «Ўзтрансгаз» АЖ билан ҳамкорликдаги назорат тадбирларида маълум бўлди, дея хабар берди «Ўзнефтгазинспекция» ахборот хизмати
Бухоро вилоятидаги 3 та АГТКШда 2,2 млрд сўмлик, Самарқанд вилоятидаги 2 та АГТКШда 3,3 млрд сўмлик, Сирдарё вилоятидаги 5 та АГТКШда 3,6 млрд сўмлик, Жиззах вилоятидаги 17 та АГТКШда 31,3 млрд сўмлик ва Қашқадарё вилоятидаги 1 та АГТКШда 1,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланаган.
Қоидабузарликларни келиб чиқиши АГТКШларининг ўлчов тизимларидаги кўрсаткичларга ташқи таъсир билан боғлиқ эканлиги жуда ачинарли ҳолат.
Ҳисоб-китобларга асосан, мазкур корхоналар томонидан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 41,9 млрд сўмни ёки 209 мингга яқин хонадонларни ёз мавсумидаги бир ойлик истеъмолига тенг бўлган табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинганлиги маълум бўлди.